«ички ишлар органлари» тегли мақолалар


Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда
19 январ 2024, 18:10

Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда

Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.

Президент ички ишлар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади
26 октябр 2023, 09:45

Президент ички ишлар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳанинг бир қанча ходимлари «Мардлик», «Дўстлик» орденлари ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.

ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиши ва ҳибсга олиши мумкин бўлади
2 июн 2023, 10:16

ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиши ва ҳибсга олиши мумкин бўлади

Сенаторлар Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларига экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун, жумладан, дарахтларни кесиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик учун жарима солиш ва қамоққа олиш имкониятини берувчи қонунни маъқуллади.

Ички ишлар ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди
23 январ 2023, 15:56 1

Ички ишлар ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди

Ички ишлар органлари ходимлари, касб маданияти бўйича янги кодексга мувофиқ, хушмуомала, эътиборли, эҳтиёткор, фуқаролар ва ҳамкасбларига нисбатан бағрикенг бўлиши лозим. Улар фуқароларга қўпол муомалада бўлмаслиги, шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.

ИИО ходимлари журналистларнинг ижтимоий тармоқлардаги изоҳлари учун уларнинг ота-оналарини сўроқ қилди
9 декабр 2022, 12:42

ИИО ходимлари журналистларнинг ижтимоий тармоқлардаги изоҳлари учун уларнинг ота-оналарини сўроқ қилди

«Газета.uz» мухбирининг Facebook’даги изоҳи учун ота-онасининг уйига ИИБ тергов-қидирув бўлими ходими келди. Бошқа журналистнинг Facebook’даги постлари учун ота-онаси ИИБ Миграция бўлимига чақиртирилди. Жамоатчилик бу нима — «англашилмовчиликми ё ўзбошимчалик» эканига изоҳ беришни талаб қилмоқда.

«Қалбингизда изтироб йўқ». Шокир Шарипов ИИВ раҳбарини яна истеъфога чиқишга чақирди
3 декабр 2022, 12:39

«Қалбингизда изтироб йўқ». Шокир Шарипов ИИВ раҳбарини яна истеъфога чиқишга чақирди

Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб Тошкентда бир кишилик пикет уюштирган публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбарига янги видео мурожаат йўллади. «15 ёшли боланинг уриб, ўлдирилганини эшитгач, изтиробга тушдингизми? Агар тушмаган бўлсангиз, ўрнингизни бошқага бўшатиб қўйинг», — деди у.

«Ичимдаги исён мажбур қилди». Тошкентда блогер ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирди
24 ноябр 2022, 11:21

«Ичимдаги исён мажбур қилди». Тошкентда блогер ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирди

Публицист ва блогер Шокир Шарипов Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, пойтахтда бир кишилик пикет уюштирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бунга «ичимдаги исён мажбур қилди», дея таъкидлади.

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида
25 октябр 2022, 12:48

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида

Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин
21 феврал 2022, 12:58

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев хизмат вазифасини бажараётган ходимларни видеога олгандан сўнг, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини маълум қилди. ИИВ раҳбари матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов бу борада ҳужжат ҳали ишлаб чиқилмаганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, «тўлиқ тақиқ бўлмаса-да, қандайдир чегаралар қўйилади». Бунга депутат Расул Кушербаев эътироз билдирди.

Ички ишлар органларида коррупциявий жиноятлар икки баравар кўпайган
8 феврал 2022, 10:22 1

Ички ишлар органларида коррупциявий жиноятлар икки баравар кўпайган

2021 йилда ички ишлар органларининг 89 нафар ходими 119 та коррупциявий жиноят содир этган. Бу 2020 йилга нисбатан 2 баробарга кўп. Уларнинг аксарияти ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва пора «олди-берди"си билан боғлиқ.

Daryo мухбирига таҳдид қилган ИИБ ходимига «қаттиқ ҳайфсан» берилди
27 апрель 2021, 14:04

Daryo мухбирига таҳдид қилган ИИБ ходимига «қаттиқ ҳайфсан» берилди

Daryo нашри мухбирининг телефонини тортиб олиб, уни милиция бўлимига олиб боришни буюрган Қарши шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари «қаттиқ ҳайфсан» олди. Бошқа ходимларининг ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузарликлар аниқланмагани маълум қилинди.

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади
5 апрель 2021, 15:08

Ўзбекистонда Жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

Апрель охирига қадар Жамоат хавфсизлиги концепциясининг тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш кўзда тутилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг